Бангкокда бўлиб ўтган миллий рақс танловида Ўзбекистон миллий рақси биринчи ўринни қўлга киритди
2020 йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Бангкок шаҳридаги “Aksra Theatre King Power” театрида Таиланд мадания вазирлиги ва “Таиланд рақс ўқитувчиларининг ҳамдўстлик жамияти” томонидан Таиланд Қироллигининг турли минтақалари вакиллари иштирокида рақс танлови ташкил этилди.
Жами 21 жамоадан 1396 нафар иштирокчилар турли номинациялар бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришди.
“Чет давлатларнинг миллий рақси” номинациясида фахрли биринчи ўрин ва ғалаба ҳамюртимиз, Ўзбекистон давлат хореография академияси битирувчиси Куралбай Сапаров томонидан саҳналаштирилган “Ўзбек рақси”га насиб этганини мамнуният билан эълон қиламиз.
Куралбай Сапаров бошчилигидаги “Bangkok Dance Academy” жамоасини 1-ўрин билан табриклаймиз ва чет элда ўзбек рақсининг обрўсини янада мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилаймиз.