Нонг Буа Лампу провинциясида содир бўлган отишма муносабати билан Ўзбекистон Президенти номидан Таиланд Бош вазири Прают Чан-Оча номига ҳамдардлик
Таиланд кироллиги Бош вазири
Прают Чан-Оча
Жаноби Олийларига
Ҳурматли Бош вазир Жаноби Олийлари,
Таиланд шимоли-шарқидаги Нонг Буа Лампу музофоти Утай Саван шаҳрида жойлашган болалар марказига қуролли ҳужум оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани, айниқса, бегуноҳ ёш ўғил-қизларнинг оламдан кўз юмгани ҳақидаги хабарни қаттиқ қайгу билан қабул қилдим.
Ушбу мусибатли ва оғир дамларда Сиз, Жаноби Олийларига ва бутун мамлакатингиз халқига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Фожиадан жабр чекканларга таскин-тасалли, сабр-тоқат ва бардамлик туйғуларини йўллаймиз. Жароҳат олганлар тез орада соғайиб кетишига тилакдошмиз.
Чуқур қайғу ила,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
6 октябрь, 2022й.