Инвестиция порталида хусусийлаштириладиган корхона ва объектлар рўйхати эълон қилинди
Жорий йилнинг 27 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони имзоланди. Бу иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни жадаллаштириш ва мамлакат иқтисодиётида давлатнинг ролини камайтиришга қаратилган тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан давлат иштирокидаги уч мингга яқин корхоналар фаолияти тўлиқ ўрганиб чиқилиб, иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналар улушини кескин камайтириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Янги ҳужжат давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, Ўзбекистон бозорида хусусий секторнинг мавқеини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли дастурни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб беради ва натижада маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорлар қаторидан манфаатдор инвесторларнинг кенг доирасини жалб қилишга қаратилган.
Манфаатдор шахслар давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида иштирок этадиган давлат активларининг аниқ рўйхати билан Ўзбекистон инвестиция порталида танишишлари мумкин. Рўйхатга давлат акциялари (улушлари) оммавий савдолар орқали хусусий секторга тўлиқ сотиладиган 479 та корхона, хусусийлаштиришгача тайёргарлик кўриш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича манзилли дастурлар орқали оммавий ким ошди савдосига қўйиладиган 62 та давлат активлари ҳамда хусусий секторга сотиладиган 15 та давлат кўчмас мулки объектлари киритилган.
e-auksion.uz сайтида акс эттирилган давлат акция пакетлари (улушлари) сотиладиган корхоналар рўйхати
http://invest.gov.uz/wp-content/uploads/PF-6096-Uzbekcha-ilovalari.pdf