Ўзбекистон Президентининг БМТдаги янги ташаббуслари – бу янги глобал тинчлик ва хавфсизликнинг элементлари ҳисобланади
Ўзбекистон Президентининг БМТдаги янги ташаббуслари – бу янги глобал тинчлик ва хавфсизликнинг элементлари ҳисобланади
Сўнгги йилларда, мен Ўзбекистон деган сўзни эшитганимда, нафақат ўз мамлакатига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига тоза ҳаво нафасини уфурган ҳозирги раҳбари, жаноб Ш.Мирзиёев билан узвий боғлайман.
Албатта, 2017 йилдан бери ушбу минтақада кескинликнинг пасайиши сезила бошлади, нафақат ҳокимият вакиллари, балки яқин қўшничилик муҳитини сақлайдиган ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни иложи борича тезроқ ҳал қилишни хоҳлайдиган оддий одамлар онгида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Одамлар аниқ иқтисодий манфаатларга эришиш шунчаки хаёл эмас, балки ҳокимиятдан меҳнатсеварлик, сабр-тоқат ва ташқи шароитларни талаб қиладиган ҳақиқат эканлигини тушуна бошладилар. Бунда асосий шарт – бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашдир.
Бошқача қилиб айтганда, ҳозирги пайтда ҳамма ҳам ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди, баъзи Марказий Осиё мамлакатларида маҳаллий можаролар юзага келиб турибди, аммо минтақанинг барча раҳбарлари биргаликда хавфсизликка интила бошладилар. Агар мутахассислардан бири "Тўла-тўкис ҳаётга бўлган ҳуқуқ" деб айтса, эҳтимол у қисман ҳақ бўлади. Ҳатто конституцияда қадрли ва эркин яшаш ҳуқуқи белгиланган мамлакатда бўлган одам ҳам баъзи имтиёзлардан маҳрум бўлиши мумкин. Аммо бу ҳуқуқ конституциядан олиб ташланиши керак дегани эмас.
Аксинча, ҳуқуқ конституцияда ёзилган, шунинг учун, аввало, одамларнинг бир-бирларини ўлдиришлари тақиқланган, сўнгра ҳокимият томонидан одамларнинг ўзлари ва фарзандлари манфаати учун ишлашига шароит яратилиши керак. Ва фақатгина бунга эришган ҳолда-гина, биз фуқароларимизга, авваламбор, ёшларга ва оммавий ахборот воситаларида ҳукумат самарали бўлиши мумкинлигини, бунда биринчи навбатда, уйига яқин жойда ва одамларни ўзгаларнинг қадриятлари ва ҳудудлари мажбуран ва зўрлик билан тортиб олинмагандагина айта оламиз.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Президент Ш.Мирзиёевнинг мурожаатномасида жаҳон ҳамжамиятига билдирилган барча ташаббуслар нафақат хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, барқарор ривожланишга эришиш ва маданий қадриятларни сақлашга қаратилган, шу билан бирга шундай тақдим этилган-ки, муҳокама қилинаётган мавзулар дастлабки овоз бериш ва келишиш босқичидаёқ сиёсийлаштиришга ва салбий муносабатларга олиб келмайди.
Мен буни дипломатик жиҳатдан асосланган ва аниқ натижаларга қаратилган стратегия деб атаган бўлардим. Бу, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарини ташаббуслари баёнотларидан кейин унутилган ёки сиёсий муҳокамаларда вайрон бўлган баъзи ҳамкасбларидан ажратиб туради. Ҳусусан, агар Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йилда БМТдаги нутқи ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг ташаббуслари нафақат халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланди, балки амалий жиҳатдан амалга оширилди. Жумладан, мунтазам равишда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўтказилмоқда, 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция ташкил қилинди ва Декларация қабул қилинди, у Афғонистонда бугунги кунда давом этаётган тинчлик жараёнини бошлаб берди.
Яқинда барчамиз БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси лойиҳасини тайёрлаш учун навбатдаги босқич бўлган “Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд форумини кузатдик. Ва ниҳоят, БМТнинг барча аъзо давлатлари Бош Ассамблеянинг "Маърифат ва диний бағрикенглик" махсус резолюциясини қўллаб-қувватладилар.
Нима учун Ш.Мирзиёев ташаббуслари бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда? Бу фақатгина ўзбек дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошиши эҳтимолдан йироқ эмас. Менимча, бунга уларнинг халқаро кун тартибига тўғри ва ўз вақтида тақдим этилиши туфайли эришилмоқда. Яъни, бу халқаро эътиборни жалб қилиш учун хаотик фикрлар ва таклифларнинг тарқалиши эмас, балки глобал ҳаракатларнинг чуқур ўйланган ва ҳар томонлама тасдиқланган "Йўл харитаси". Ва вазифа нафақат эълон қилинган натижага эришиш, балки ушбу жараёнга имкон қадар кўпроқ ишчиларни жалб қилишдир, улар учун ишларнинг якуний натижалари муҳимдир.
Ўйлайманки, жаноб Президентнинг янги ташаббуслари дунёнинг кўплаб эксперт жамоаларида батафсил муҳокамалардан ўтади ва яқин келажакда экспертлар ва таҳлилий институтлар, шу жумладан Таиланддан ҳам бу борада ўз мулоҳазаларини билдирадилар. Шу билан бирга, мен қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича глобал саммитларни ўтказиш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини тарғиб қилиш ва Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексини қабул қилиш каби таклифлари халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда кутиб олинишига аминман.
Айтишади-ку, ётган тош остида сув оқмайди. Бироқ, агар у силжиса ва сув унумдор тупроққа тегса, унда бу ерда янги ҳаёт кутилиши мумкин.
Ютагорн Вонгвиан
Таиланд Миллий ассамблеяси
Юқори палатаси Сенатори