Ўзбекистон Президенти Хитойга етиб борди
ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Хитой пойтахтининг «Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бошланади.