Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида учрашувлар ўтказди
ТОШКЕНТ, 29 сентября. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
28 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Навоий вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Қашқадарё вилоятида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашдилар.
Бугун, 29 сентябрь куни «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Қорақалпоғистон Республикасида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Сурхондарё вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.